ҚЎШРАБОТ ЖАВОҲИРИ

ҚЎШРАБОТ ЖАВОҲИРИ

Самарқанд вилоятидаги олис Қўшработ тумани Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда туман ҳокими Ҳ.Оқбўтаев, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи М.Қурбонов, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Марказ давлат-хусусий шериклик асосида “Қўшработ Транс строй” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан барпо этилди.
Бу ерда адлия ва ФҲДЁ бўлимлари, нотариус ва Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатлари бўйича қабулхонаси, болалар майдончаси, тиббиёт, инвесторлар хоналари мавжуд. Масканда электрон навбат тизими жорий этилган.
Марказда бир вақтнинг ўзида 20 та мурожаатчиларга хизмат кўрсатиш имкони мавжуд. Замонавий жиҳозланган бинода жойлашган 6 та мониторда 100 дан ортиқ давлат хизматлари турлари юзасидан маълумотлар намойиш этилмоқда.
Янги бинонинг кириш қисмида хизматлар ҳақида тўлиқ маълумот берувчи INFOLAND ўрнатилган бўлиб, унда давлат хизматлари маркази томонидан кўрсатиладиган хизмат номлари ва уларнинг QR-кодлари жойлаштирилган. Мобил телефонда QR-кодни сканер қилиш ҳамда илова орқали ушбу хизмат ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.